O‘zLiDeP сайёр қабулида “Панжоб” МФЙда ёввоий итлар кўпайиб кетгани айтилди

05.12.2018, 16:44

O‘zLiDeP сайёр қабулида “Панжоб” МФЙда ёввоий итлар кўпайиб кетгани айтилди

O‘zLiDeP Самарқанд шаҳар Кенгаши шаҳардаги 53-сонли умумтаълим мактабида сайёр қабул ташкил этди.

Қабулда тегишли соҳа вакиллари, партия фаоллари, O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, мутасадди ташкилот вакиллари иштироки таъминлангани аҳоли томонидан келиб тушган мурожаатларни жойида ҳал этиш имконини берди.  

Жумладан, “Панжоб” маҳалласида яшовчи А.Зокиров 1953 йилда ўтказилган сув қувурлари ёрилгани ва бунинг оқибатида ичимлик суви исроф бўлаётганини айтиб, муаммони ҳал этишда ёрдам сўради. Ушбу мурожаат Самарқанд шаҳар Сувоқова ишлаб чиқариш корхонаси мутахассиси томонидан назоратга олиниб, яқин кунларда муаммони ижобий ҳал этишга ваъда берди.

“Панжоб” МФЙ раиси Алиризо Багиров эса ҳудудда ёввоий итлар кўпайиб кетганидан шикоят қилди.

 – Маҳалла  ҳудудида юриб бўлмай қолди, – дейди у. – Кўча-кўйда дайди итлардан қўрқади киши. Набираларимизни ҳам мактабга юборишда итлардан хавфсираймиз,

 Мурожаат юзасидан фикр билдирган Самарқанд шаҳар ободонлаштириш бошқармаси вакили муаммони шу куннинг ўзида ҳал этишда ёрдам кўрсатишини билдирди.

Сайёр қабулда электр-энергия, жамоат таранспорти, ички йўлларни асфальтлаш, канализация масалалари бўйича келиб тушган мурожатларнинг аксарияти O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Ирода Юсупова томонидан назоратга олинди.

Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби 

  • Кўрилди
    1091
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2018-12-07 19:02:47

Самарқанд шаҳар Кенгашидаги партиядошларимиз ишларига омад тилайман!


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+