O‘zLiDeP имконияти чекланган болажонларга совға-салом улашди

05.12.2018, 16:54

O‘zLiDeP имконияти чекланган  болажонларга совға-салом улашди

O‘zLiDeP Андижон шаҳар Кенгаши ходимлари ва Халқ депутатлари шаҳар Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари ҳудуддаги 40, 41, 51 ва 52-сонли МТМлардаги ижтимоий ҳимояга муҳтож болажонлар ҳолидан хабар олди.

–Инсон учун энг катта совға бу – меҳр, – дейди халқ ноиби, O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Гулнора Қодирова. – Айниқса, боланинг юзидаги кулгу, қалбидаги қувонч ҳам айнан меҳр-мурувват билан юзага чиқади. Бугун биз ана шу меҳрга ташналикни имконияти чекланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож болажонлар кўзида кўрдик.

Ташриф давомида партия фаоллари Андижон шаҳридаги “Болалар уйи”да ҳам бўлишди.

Диёрбек АБДУСАМАТОВ,

O‘zLiDeP Андижон шаҳар

Кенгаши ижрочи котиби

  • Кўрилди
    1122
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+