O‘zLiDeP қуйи бўғини қўрғонтепалик тадбиркорга 25 млн. сўм имтиёзли кредит олиб берди

05.12.2018, 17:00

O‘zLiDeP қуйи бўғини қўрғонтепалик  тадбиркорга 25 млн. сўм имтиёзли кредит олиб берди

Музаффар Юсупов 7 фоизлик имтиёзли кредит олиб, тадбиркорликни йўлга қўймоқчи эди. Югур-югурлардан чарчаб, ишончи сўна бошлаганда унга O‘zLiDeP Қўрғонтепа туман Кенгаши қошидаги БПТ ҳамда партия вилоят Кенгаши БПТлар билан ишлаш гуруҳи мутасаддилари суянч бўлди.

Партия ходимлари М.Юсуповга мақсадларини амалга ошириш учун тижорат банкидан 25 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит олишга кўмаклашди. Айни кунда ўз тадбиркорлигини йўлга қўйган O‘zLiDeP фаоли ўз маҳалласидаги 3 нафар вақтинча ишсиз ёшларни иш билан таъминлаган.

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши томонидан Қўрғонтепа туманидаги “Оқ сув” фермер хўжалигида ташкил этилган “Конституция – ҳуқуқларимиз ҳимоячиси” мавзусидаги тадбирда М.Юсупов сингари партия кўмаги билан тадбиркорлигини йўлга қўйган фаоллар, ишбилармонлик муҳитида ўз ўрнини топишга интилаётган ёшлар иштирок этди.

–Тадбиркорликни бошлашда, албатта, қонуний асосларга суяниш керак, – дейди Музаффар Юсупов. – Партия билан ҳамнафаслик ана шундай тадбирларда яққол намоён бўлаётгани – ютуғимиздир.

Тадбир якунида иштирокчилар тумандаги “Khantex Group”  масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишишди.

Саидолим ТЎРАХЎЖАЕВ,

O‘zLiDeP Андижон вилоят

Кенгаши БПТлар билан

ишлаш гуруҳи раҳбари

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1200
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+