Фарғонадаги O‘zLiDeP сайёр қабулларида 2200 дан зиёд мурожаатлар ижобий ечим топди

05.12.2018, 17:10

Фарғонадаги O‘zLiDeP сайёр қабулларида 2200 дан зиёд мурожаатлар ижобий ечим топди

O‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши Қўқон шаҳрида Бош қомусимиз қабул қилинганининг 26 йиллигига бағишлаб “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” мавзуида сайёр қабул ташкил этди.

Унда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси масъул ходимлари, партия вилоят ва шаҳар Кенгаши фаоллари, Халқ депутатлари Қўқон шаҳар Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари, шаҳар ҳокимлиги вакиллари иштирок этди.

Қабулда жорий йилнинг ўтган 10 ойи мобайнида O‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгашига 2 минг 529 мурожаат келиб тушгани, шундан 709 кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, 102 фермер хўжалиги, 399 банк-молия, 124 ҳуқуқни муҳофаза қилиш, 1195 таси эса ижтимоий муҳофаза соҳаларига оид мурожаатлар экани таъкидланди.

– Мурожаатларнинг 2206 қаноатлантирилди, – дейди O‘zLiDeP вилоят Кенгаши жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўлими мудири М.Махаметова. – Муаммоларни ҳал этишда албатта, O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоларининг ҳиссаси катта. Боиси, уларнинг сайъ-ҳаракати билан мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилди.

 Юзма-юз мулоқот давомида шаҳардаги 28-“Аччиқкўл”, 45-“Ашурали Зохирий” МФЙ фуқароларидан пенсия таъминоти, 2 ёшгача бўлган болаларга тўланадиган нафақа, банк-молия, солиққа тортиш, табиий газ ҳамда электр энергиясидаги узилишлар, ободонлаштириш ва йўлларни таъмирлаш каби масалалар бўйича мурожаатлар келиб тушди.

Қабул давомида мурожаатларнинг салмоқли қисми жойида ҳал этилди, қолганлари назоратга олинди.

Таъкидлаш керак, жойларда ўтказилаётган бу каби қабулларда аҳолининг оғирини енгил қилиш, уларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишга жиддий эътибор қаратилаётгани одамларнинг партиямизга бўлган ишончини янада мустаҳкамламоқда. 

А.ОТАБОЕВ,

O‘zLiDeP Фарғона вилояти

Кенгаши бўлим мудири

  • Кўрилди
    115
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+