O‘zLiDeP Қўрғонтепадаги “Мурувват уйи”да байрам тадбири ташкил этди

05.12.2018, 08:12

O‘zLiDeP Қўрғонтепадаги “Мурувват уйи”да  байрам тадбири ташкил этди

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши Қўрғонтепа туманидаги “Мурувват уйи”да “Сен ҳамиша эътибордасан, болажон!” мавзуида тадбир ташкил этди.

Унда вилоятнинг бир қатор нуфузли идора ва ташкилот масъуллари, Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, партия фаоллари, БПТ раислари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

–Юртимизда инсон азиз, унинг қадр-қиммати юксак, – дейди O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши аёллар билан ишлаш бўлими мудири Умидахон Исаева. – Айниқса, униб-ўсиб келаётган фарзандларга меҳр-эътибор кўрсатиш азалий қадриятларимиздан биридир. Зеро, баркамол авлод – мамлакат келажаги. Шу боис, партиямиз имконияти чекланган болалар доимо ғамхўрлик оғушида эканликларини ҳис қилишлари учун ҳаракат қилмоқда. Бугунги тадбирдан кўзланган мақсад ҳам шу.

–Бундай байрамлар ҳар куни бўлишини хоҳлаймиз, – дейди 8 ёшли Раҳмонали Алимов. – Биз O‘zLiDePни таниб улғайяпмиз. Чунки партия фаоллари доим биздан хабар олишади, совғалар улашади.

Тадбир якунида байрам дастурхони атрофида янграган куй-қўшиқлар барчага яхши кайфият бағишлади.

Хуршида ХАЛИЛОВА,

O‘zLiDeP Андижон вилоят

Кенгаши раисининг

аёллар масалалари

бўйича ўринбосари

  • Кўрилди
    986
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+