O‘zLiDeP ЯТТ Абдусаттор Тожихоновга савдо дўкони қуриш учун 50 кв.м ер ажратиб берди

05.12.2018, 17:14

O‘zLiDeP ЯТТ Абдусаттор Тожихоновга савдо дўкони қуриш учун 50 кв.м ер ажратиб берди

O‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши ва Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзоларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари Марғилон шаҳридаги “Обод маҳалла” дастурига киритилган “Орол бўйи” ҳамда “Дўстлик” МФЙда бўлиб, аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилди.

Учрашувлар давомида ҳудуд аҳолиси томонидан турли масалаларга оид 20 га яқин мурожаатлар келиб тушди. Хусусан, “Ахмад Яссавий” МФЙ ҳудудида фаолият юритаётган ЯТТ Абдусаттор Тожихонов савдо дўкони қуриш учун 50 кв.м ер ажратишда кўмак сўради. Унинг мурожаати ишчи гуруҳ аъзолари томонидан жойида ўрганилиб, муаммоси ижобий ҳал этилди.

O‘zLiDeP фаоли, “Фар қурилиш Монтаж” МЧЖ раҳбари Дилмуроджон Каримжонов эса аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш бўйича муаммолар борлигидан шикоят қилди. Мазкур мурожаат ҳам партия фаоллари томонидан атрофлича ўрганилди ва тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида 3км сув тармоғини тортиш ишлари бошлаб юборилди.

Аҳоли билан мулоқотлар чоғида одамларнинг норозичилигига сабаб бўлаётган йўл четидаги суғориш тизими учун қурилган лоток ишлари охирига етказилмай кечиктирилаётгани натижада аҳоли хонадонлари олдида сув кўлмаклари хосил бўлаётгани аниқланди. Ишчи гуруҳ аъзоларининг ташаббуси билан 3 кун муддатда қолган 54 метр лоток қисмлари тортилиб, сув тизими тартибга солинди.

–Маҳалламизда йиллар давомида тўпланиб қолган муаммолар кўп  эди. Мана бугун O‘zLiDeP фаоллари томонидан йўл қурилишидаги мавжуд муаммолар ўрганиб чиқилди, – дейди Дўстлик МФЙ фаоли Муҳсинжон ака.– Сув ва электр тармоқларини тортиш, мавжуд муаммоларни ҳал этишда яқиндан кўмак берган партия фаолларидан миннатдормиз.

Эслатиб ўтамиз, O‘zLiDeP фаолларининг жойлардаги ўрганишлари давом этмоқда.

 Ш. ТОЛИПОВА,

O‘zLiDeP Фарҳона вилоят

 Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1400
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Абдубанноб Маҳкамов 2018-12-05 19:43:12

Обод маҳалла дастури бўйича мазкур маҳаллаларда ўрганишлар давомида ''Ҳар бир оила тадбиркор'' дастури тарғиботи натижасида ҳар 10 та оиладан биттаси оилавий тадбиркорликни бошламоқдалар...


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+