O‘zLiDeP қорақалпоғистонлик тадбиркорга 700 млн. сўм имтиёзли кредит олиб беришда кўмаклашди

05.12.2018, 17:17

O‘zLiDeP қорақалпоғистонлик тадбиркорга  700 млн. сўм имтиёзли кредит олиб беришда кўмаклашди

Бир ҳафта аввал Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманида жойлашган “Biznest invest Shimbay” МЧЖ раҳбари К.Пирлепесов томонидан O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасига мурожаат келиб тушган эди. Унда тадбиркор фаолиятини кенгайтириш учун тижорат банкидан имтиёзли кредит олишда кўмак сўрагани баён қилинган.

– O‘zLiDePга миннатдорчилик билдираман, – дейди “Biznest invest Shimbay” МЧЖ раҳбари К.Пирлепесов. – Уларнинг ташаббуси билан имтиёзли кредит олишга муваффақ бўлдим. Энди фаолиятимни янада кенгайтириб, 20 га яқин иш ўрни яратаман. Ишлаб чиқарадиган маҳсулотларимизни нафақат ички, балки ташқи бозорга ҳам экспорт қилиш ниятидамиз.

Таъкидлаш керак, O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси тадбиркорларга нафақат имтиёзли кредитлар олиб беришда, балки маҳаллий корхоналарга хориждан харидор ва ҳамкорлар топишда ҳам фаоллик кўрсатмоқда. Бугунгача партия саъй-ҳаракатлари билан россиялик ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўртасида 10га яқин ҳамкорлик битимлари тузилди. 

O‘zLiDeP матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1315
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Ахунжан2020-08-16 19:00:53

Менга кредит зарур


Атажанов Охунжон2020-08-16 18:59:06

Менга савдо учун кредит зарур илтимос ярдам берингла молиявий ярдамга мухтожман


Ойбекжон 2018-12-08 17:48:38

Куп укияпмиз у вилоятда бу тадбиркорлар бунча миллион сум. Бу вилоятда бу тадбиркорга бунча миллион сум кридит олишга ёрдам берилди дийилганини ман хам хозирги кунда кичик тадбиркорлик билан шугулланаман аникрок айтади ган бусам куёнчилик билан шугуланаман шу сохани кенгайтирмокчиман терисини кайта ишлаш. Гуштини халкимизга дудланган, хом хар хил холатда етказиб бериш яна бошка нарсаларни йулга куймокчиман шунинг учун кридит олмокчиман кимга кай холатда мурожат килсам булади агар ман манашу ишларни амалга оширсам камида 10 кишили ишчи уринлари яралади яна экспорт килиш имконияти яратилади шунинг учун манга хам кридит олишим га ёрдам беришларини суреман мободо тел номерим 91 1448020


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+