Миллий армиямиз – ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактабидир

06.12.2018, 11:03

Миллий армиямиз – ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактабидир

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши Сайхунобод туманида “Миллий армиямиз – ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактабидир” шиори остида маданий-маърифий тадбир ташкил этди.

Тадбирда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар Қуролли Кучларимиз сафини ҳар томонлама етук ҳарбий хизматчилар билан тўлдиришни сифат жиҳатидан яхшилаш имконини бераётгани, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг ҳар томонлама баркамол улғайишига алоҳида эътибор қаратиб келинаётгани таъкидланди.

– Бош қомусимизнинг 52-моддасида “Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш – Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг бурчидир. Фуқаролар қонунда белгиланган тартибда ҳарбий ёки муқобил хизматни ўташга мажбурдирлар”, деб белгилаб қўйилган, – дейди O‘zLiDeP туман кенгаши раиси У. Ниёзов. – Тадбирда иштирок этган ёшлар акалари – ҳарбий хизматчилар билан шу модда атрофида қизиқарли мулоқот ўтказди. Шунингдек, Ватан ҳимоячиси бўлиш учун нималарга кўпроқ аҳамият бериши лозимлиги ҳақидаги қизиқарли маълумотларга эга бўлди.

Тадбир сўнггида туман бадиий ҳаваскорлар ҳамда “Темурбеклар мактаби” ҳарбий оркестри томонидан намойиш этилган концерт дастури, барчага хуш кайфият бағишлади.

OzLiDeP Сирдарё вилоят

 Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1264
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+