O‘zLiDeP – 15 йил халқ хизматида

06.12.2018, 15:56

O‘zLiDeP – 15 йил халқ хизматида

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши “Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси – 15 йил халқ хизматида!” китоби тақдимотига бағишланган тадбир ташкил этди.

Унда O‘zLiDeP вилоят, туман (шаҳар) Кенгаши ходимлари, Қарши давлат университети ўқитувчилари, Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари, тадбиркорлар ва фермерлар қатнашди.

Тадбирда партиянинг ўтган 15 йил ичида қўлга киритган ютуқлари замирида депутатлар ва партия ходимларининг заҳматкаш меҳнати ётгани таъкидланди.

– Ўтган йиллар давомида партиямиз томонидан кенг кўламли ишлар амалга оширилди, – дейди O’zLiDeP вилоят Кенгаши аппарат раҳбари А. Шеров. – Лекин, ҳали олдимизда эътибор қаратилмаган масалалар, вазифалар жуда кўп. Бошқача айтганда, ютуқлар ўзимизники, улар хотиржамликка асос бўлмаслиги лозим. Зиммамиздаги вазифаларни тўла англаб, электоратимиз ишончини қозониш эса биздан жуда катта масъулият талаб этади. Демак, ютуқларга маҳлиё бўлмасдан, доим олдинга ва яна олдинга ҳаракат қилишимиз, одамлар дард-у ташвиши билан яшашимиз даркор.

Тадбирда партия олдида турган вазифалар кўлами ниҳоятда кенг экани, уларни амалга ошириш барча партиядошларимиздан белни маҳкам боғлаб, бир ёқадан бош чиқарган ҳолда, иш олиб боришни тақозо этаётгани таъкидланди.  

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
#uzlidep15
  • Кўрилди
    149
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+