O‘zLiDeP тадбирида 23 нафар урганчлик аёлга бепул даволаниш учун йўлланма берилди

06.12.2018, 16:01

O‘zLiDeP тадбирида 23 нафар урганчлик аёлга  бепул даволаниш учун йўлланма берилди

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” “Ёшлар қаноти” билан ҳамкорликда “O‘zLiDeP – соғлом турмуш тарафдори” шиори остида тиббий кўрик ташкил этди.

Тадбир давомида 250 нафарга яқин хотин-қиз, ногиронлиги бўлган фуқаролар, ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оила аъзолари ҳамда ёлғиз, боқувчисини йўқотган қариялар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.     

–Ёшлар ва аёллар учун тиббий кўриклар ташкил этиш жуда муҳим, – дейди O‘zLiDeP вилоят Кенгаши бўлим мудири Шаҳноза Якубова. – Сабаби, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами тиббий текширувлардан ўтишга қийналади. Бу эса оддий касалликларни ҳам жиддий тус олиб кетишига сабаб бўлади. Шу боис, ёшлар саломатлигини тиклаш ва мустаҳкамлаш, уларнинг ўз соғлиқларига эътиборли бўлишга ўргатишда кўмаклашишимиз лозим.   

Шу куни партия фаолларининг ташаббуси билан Урганч шаҳар “Шифокор Юлдашева Меҳрибон хусусий корхонаси”да ҳам  тиббий кўрик ташкил этилди.

– Бизга қаратилаётган эътибордан жуда хурсандмиз, — дейди Урганч тумани Чаккакўл маҳалласида яшовчи Наргиза Рўзметова. – Кўп вақтдан бери овқат ҳазм қилишим қийинлиги сабабли оғриқ билан юрардим. Бугун партия кўмаги билан шифокор кўригидан ўтиб, аниқ ташхис билан вилоят кўп тармоқли тиббиёт бирлашмасига йўлланма олдим. Шу билан бирга, касалликни олдини олиш бўйича мутахассислардан керакли маслаҳатларга ҳам эга бўлдим.

Таъкидлаш керак, кўриклар давомида 18 нафар фуқарода  буйрак касаллиги, 2 юрак етишмовчилиги, 9 ўт қопи касаллиги, 8 аёл ҳомиладорлик, 11 лор касаллиги, 64 нафар аёлда эса камқонлик ташхислари  борлиги аниқланди.

Кўрик якунида аниқланган касалликлар бўйича 23 нафар фуқарога бепул даволаниш учун йўлланмалар берилди.          

Мушарраф РАХИМОВА,

O‘zLiDeP Хоразм

вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    85
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+