O‘zLiDeP тадбирида Гулистон шаҳрида оилавий ажримлар сони кўпайгани таъкидланди
06.12.2018, 16:04

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши Гулистон шаҳар компьютер ва ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежида “Ватан тараққиётига ҳар биримиз масъулмиз” шиори остида “Соғлом ва мустаҳкам оила – жамият бойлиги ва келажак пойдевори” мавзуида очиқ мулоқот ўтказди.
Тадбирда сўз олган Гулистон шаҳар ҳокими ўринбосари Н.Тожибоева қизларни барвақт турмушга бериш ва эрта фарзанд кўриш, қариндош-уруғлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари, никоҳдан олдин тиббий кўрикдан ўтишнинг зарурлиги ҳақида тушунчалар берди.
Гулистон шаҳар Никоҳ уйи мудираси Лола Муротованинг айтишича, 2017 йилнинг 9 ойида вилоят бўйича 4559 никоҳ қайд этилган бўлса, жорий йилнинг 9 ойи давомида эса 5054 та никоҳ қайд этилган. Бу қувонарли ҳолат. Бироқ 2017 йилнинг 9 ойи вилоят бўйича оилавий ажримлар сони 784, 2018 йилнинг шу даврида ушбу кўрсаткич 794 тани ташкил этмоқда.
– Мутахассислар томонидан қизларнинг 16-18 ёшларда она бўлиши жиддий муаммоларни келтириб чиқариши мумкинлиги аниқланган, – дейди O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши аёллар билан ишлаш бўлими мудири С.Бабаева. – Кўп ҳолларда бундай ёшдаги қизлар соғлом фарзандларни дунёга келтиришда турли муаммоларга дуч келишади. Қизларнинг жисмонан ва руҳан оналикка тайёр бўлмасдан оила қуриши кўпинча туғруқ жараёнида ўлим хавфи ортишига сабаб бўлади. Бинобарин, эрта ҳомиладорлик ёш она ҳамда бўлажак фарзанд учун ҳам хавфли. Шу боис, эрта турмушга чиқиш ва қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатларини олиш олиш борасида жойларда кенг кўламли тарғибот ишлари олиб бориляпти.
Тадбирда мутахассислар томонидан ўқувчиларни қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоб қайтарилди.
Ҳусан ЖАББОРОВ,
O`zLiDeP Сирдарё вилоят
Кенгаши бўлим мудири
Ўхшаш янгиликлар
-
O‘zLiDeP фракцияси аъзолари ва партия фаоллари ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди
20.02.2019, 12:22
-
Хоразмда O‘zLiDeP сафидаги хотин-қизлар сони 12 минг нафардан ошди
20.02.2019, 09:55
-
O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” ўз бизнесини бошламоқчи бўлган хотин-қизларга имтиёзли кредит олиб берди
16.02.2019, 10:33
-
Аёллар – инновацион ривожланиш тарафдори
16.02.2019, 10:05
-
Деновда хотин-қизлар томонидан содир этилган жиноятлар сони ўтган йилларга нисбатан камаймоқда
16.02.2019, 09:48
Фикрингизни қолдиринг