Конституциямиз – мамлакатимизни янада тараққий эттиришнинг мустаҳкам пойдевори

06.12.2018, 16:30

Конституциямиз – мамлакатимизни янада  тараққий эттиришнинг мустаҳкам пойдевори

O‘zLiDeP Янгибозор туман Кенгаши Бош қомусимиз қабул қилинганининг 26 йиллигига бағишлаб “Конституция – мамлакатимизни янада тараққий эттиришнинг мустаҳкам пойдевори” мавзусида давра суҳбати ўтказди.

Тадбирларда тегишли соҳа вакиллари, партия вилоят Кенгаши масъул ходимлари, Халқ депутатлари туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, маҳалла фаоллари ҳамда ўқувчи-ёшлар иштирок этди.

 – Ўтган 26 йил тарих учун кичик фурсат бўлса-да, Ўзбекистон мустақил ва суверен давлат сифатида шаклланиб, жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллади, – дейди Янгибозор O‘zLiDeP туман Кенгаши аппарат раҳбари Аброр Адамов. – Ана шу машаққатли ва шарафли йўлда эришган барча ютуқларимиз замирида Конституциямизда белгилаб берилган қоидалар туради. Шу боис, биз партия ходимлари устоз-мураббийлар билан бирга ўсиб келаётган ёш авлодга Конституциямизнинг туб моҳиятини ва у ҳар биримизнинг Бош қомусимиз эканини тушунтиришимиз лозим.

Тадбирда фуқароларни эркин яшаш, фикр билдириш ва қонун доирасида истакларини амалга оширишда Конституциямизда кенг имкониятлар берилгани таъкидланди.

Зоирбек САПАЕВ,

O‘zLiDeP Янгибозор туман

Кенгаши ижрочи котиби

  • Кўрилди
    1250
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+