O‘zLiDeP фермерларни “Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни” билан табриклади

06.12.2018, 17:46

O‘zLiDeP фермерларни “Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни” билан табриклади

Бугун дастурхонимиз тўкин-сочин. Йилнинг тўрт фаслида ҳам сархил мевалару-сабзавотлар аримайди. Буларнинг бари заҳматкаш деҳқон ва фермерларнинг машаққатли меҳнати эвазига ҳосил бўлади.

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши томонидан “Қишлоқ хўжалиги ходимлари” куни муносабати билан ташкил этилган тадбирда айни шу жиҳатлар эътироф этилди.

–Партиянинг устувор йўналишларидан бири аграр соҳадаги муносабатларни такомиллаштириш, фермер ва деҳқон хўжаликларини қўллаб-қувватлаш, мамлакатнинг озиқ-овқат мустақиллиги ва хавфсизлигини таъминлашдан иборат, – дейди O‘zLiDeP вилоят Кенгаши аппарат раҳбари в.б Иброҳим Саттаров. – Бугунги тадбирда эса машаққатли меҳнати эвазига мўл ҳосил етиштириб, халқ фаровонлигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшаётган бир гуруҳ фаол фермерлар эътироф этилди.

Тадбирда давлатга пахта сотиш режасини бажарган “Санамжон Санобар” ва “Чуст Фирдавс” фермер хўжаликлари раҳбарига партиянинг ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.

Тадбирда Қишлоқ хўжалиги вазири Баҳодир Юсупов иштирок этди.

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    169
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2018-12-07 19:01:14

Халқни, элни, инсонларни боқадиган, кийинтирадиган фермерларга ҳар қанча хизмат қилсак, уларни эъзозласак, қадрласак, улар меҳнатини эътироф этиб, ҳурмат кўрсатсак, қанчалик савоб иш қилган бўламиз. Чунки бу инсонлар оддий инсонлар эмас, балки Ҳазрати Инсонлардир, яъни яратгувчи,тўйдирувчи инсонлардир.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+