O‘zLiDePнинг сайёр учрашуви: Лобар Тошпўлатовага 30 миллион сўм берилади

06.12.2017, 17:32

O‘zLiDePнинг сайёр учрашуви:  Лобар Тошпўлатовага 30 миллион сўм берилади

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши томонидан Деҳқонобод туманида сайёр учрашув ташкил этилди. Унда 50 дан ортиқ аҳоли иштирок этди. Учрашувда аҳоли томонидан қилинган 7 та мурожаат шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди. Қолган 16 та мурожаатлар юзасидан тушунтиришлар берилиб, партия вилоят Кенгаши ва O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоларининг назоратига олинди.

Лобар Тошпўлатова ана шу сайёр учрашувда ўз муаммосига ечим топди. У тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш мақсадида банкдан молиявий кўмак олишда амалий ёрдам сўраб партиямизга мурожаат қилди. O‘zLiDeP аралашуви билан унга 30 млн. сўм кредит ажратиладиган бўлди. Тадбиркорнинг айтишича, у ана шу маблағ ҳисобидан фаолиятини кенгайтириш ҳамда янги иш ўринларини яратишни режалаштиряпти.

Таъкидлаш керак, вилоят аҳолисининг партиямиз ҳудудий Кенгашларига қилинаётган ҳар бир мурожаати чуқур ўрганилиб, уларнинг мақбул ечимларини топишда қуйи бўғин етакчилари ва депутатлар фаоллик кўрсатяпти. Амалий ишлар эса воҳа аҳлининг партиямизга бўлган ишончини мустаҳкамламоқда.

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят

 Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

  • Кўрилди
    1756
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+