“Бош қомусимиз мамлакатимизда кўппартиявийлик асосларини шакллантирди”, дейишмоқда қарақалпоғистонлик маслакдошларимиз

08.12.2018, 12:27

“Бош қомусимиз мамлакатимизда  кўппартиявийлик асосларини шакллантирди”, дейишмоқда қарақалпоғистонлик маслакдошларимиз

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Тошкент давлат аграр университети Нукус филиалида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26 йиллигига бағишлаб “Конституция – бахтимиз таянчи” мавзуида тадбир ташкил этди.

Унда партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ходимлари, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, тегишли ташкилот вакиллари, талаба- ёшлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

–Бош қомусимиз мамлакатимизда кўппартиявийлик асослари шаклланиши ва мустаҳкамланишига, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашнинг қонуний негизи яратилишига ҳуқуқий пойдевор бўлди, – дейди O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси С.Турманов. – Зеро, унда халқимизнинг тарихий анъаналари ва миллий хусусиятлари ўз ифодасини топган. Шу боис, Конституциямиз мамлакатимизда давлат ва жамият бошқарувида ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш, таълим тизимини ислоҳ қилиш, ёшлар ҳаракати ва ташкилотларини ривожлантириш йўналишларида узоқни кўзлаб олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг мустаҳкам ҳуқуқий кафолати бўлиб хизмат қилмоқда.

Тадбир давомида соҳа вакиллари мамлакатимизда қонунчилик доирасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар юзасидан маълумотлар бериб, ёшларга Бош қомусимизнинг бўлим ва моддалари мазмун-моҳияти кенгроқ тушунтирди.  

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

 Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    399
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+