Конституция – ҳаётимиз пойдевори

08.12.2018, 12:27

Конституция – ҳаётимиз пойдевори

O‘zLiDeP Урганч туман Кенгаши “Аёллар қаноти”  томонидан 36-сонли мактабда “Конституция – ҳаётимиз пойдевори”  мавзуида давра суҳбати ташкил этди.

Тадбирда сўз олган партия Урганч туман Кенгаши аппарат раҳбари Г.Адамбаева Конституциямизнинг тарихий аҳамияти ҳақида тўхталиб, унинг мамлакатимизда ҳуқуқий давлат ва эркин фуқаролик жамияти барпо этишга ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилаётганини таъкидлади.           

–Конституциямиз ва унинг асосида қабул қилинган қонунлар мазмун-моҳиятини тарғиб қилиш мақсадида жойларда турли учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказиб келяпмиз, – дейди партия Урганч тумани “Аёллар қаноти” раҳбари Т.Бакиева. – Буларнинг ҳаммаси аёлларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга хизмат қилади. 

Тадбир сўнгида  партияга аъзо бўлиш истагини билдирган 21 нафар ўқитувчига аъзолик гувоҳномалари топширилди.

Мушарраф РАХИМОВА,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

аёллар билан ишлаш

бўлим мудири

  • Кўрилди
    1012
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+