Конституция – бахтимиз қомуси

08.12.2018, 12:30

Конституция – бахтимиз қомуси

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши Бош қомусимиз қабул қилинганининг 26 йиллигига бағишлаб “Конституция – бахтимиз қомуси” мавзуида тадбир ташкил этди.

Тадбирда сўз олганлар Конституциямизнинг яратилиш тарихи, унинг юртдошларимиз ҳаётида тутган ўрни ва роли ҳақида тўхталиб ўтишди.

Тадбир давомида вилоят ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол қатнашиб, катта ютуқларга эришаётган бир гуруҳ сафдошларимиз вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

–Сиёсий майдондаги камтарона меҳнатларимиз эътироф этилгани биз учун энг катта ютуқ, – дейди Халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи ижрочи котиби Р. Ниязова. – Юрт равнақи, халқ манфаати йўлида қилинган ҳар қандай меҳнат рағбатсиз қолмаслигига бугун яна бир бор амин бўлдик. Фаолиятимизга шундай юқори баҳони берган давлатимизга хизматимиз билан суянч бўламиз.

Тадбирда Бош қомусимизнинг мазмун-моҳияти, ёшларга оид ҳуқуқ ва эркинликлар, давлат ва жамият олдидаги бурч ва вазифаларимиз хусусида кенг тушунчалар берилди.

Нозимжон ЭРГАШЕВ,

O‘zLiDeP Андижон вилоят

Кенгаши аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    1438
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+