O‘zLiDeP – 15 йил халқ хизматида

09.12.2018, 19:44

O‘zLiDeP – 15 йил халқ хизматида

O‘zLiDeP Жиззах вилояти Кенгаши “Жиззахпластмасса” корхонасида “O‘zLiDeP – 15 йил халқ хизматида” китоби тақдимотига бағишланган тадбир ташкил этди.

Тадбирда ўтган 15 йил мобайнида O‘zLiDeP салмоқли сиёсий тажриба орттириб, 544 минг тарафорга ва парламентда энг кўп депутатлик ўрнига эга бўлган етакчи сиёсий кучга айлангани таъкидланди.  

–Ўтган йиллар мобайнида партиямиз томонидан кенг кўламли ишлар  амалга оширилди, – дейди O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши бўлим мудири Акрам Шахаров.– Хусусан, “Ҳар бир оила – тадбиркор”, “Ёшлар – келажагимиз”, “Обод қишлоқ,” “Обод маҳалла” давлат дастурлари ижросини таъминлаш мақсадида Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши депутатлари томонидан жойларда 542 учрашувлар ўтказилди. Шунингдек, жорий йилнинг ўтган 11 ойи давомида вилоятимизда O’zLiDePнинг 680 та қуйи бўғини ташкил этилиб, сафимиз 22 минг 691 нафарга кенгайди.

Олим НОРЖИГИТОВ,

O‘zLiDeP Жиззах вилоят

 Кенгаши бўлим мудири

Теглар
#uzlidep15
  • Кўрилди
    1697
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+