Боғотлик депутатларимиз мактаб ошхоналарини Халқ депутатлари туман Кенгаши сессиясида муҳокама қилмоқчи

09.12.2018, 19:46

Боғотлик депутатларимиз мактаб ошхоналарини  Халқ депутатлари туман Кенгаши  сессиясида муҳокама қилмоқчи

Халқ депутатлари Боғот туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи ҳамда маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш бўйича доимий комиссиясининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокимлиги молия бўлими мудири Жавлон Рўзметовнинг ҳисоботи тингланди.

–Бюджет контингент даромадлари режаси 17 млрд 575 млн сўм этиб белгиланган бўлса-да, бюджетга 19 млрд 405 млн. сўм туширилди, – дейди  Жавлон Рўзметов. –Харажатлар эса режада 89 млрд 813 млн. сўм бўлиб, ҳақиқатда  89 млрд 220 млн. сўмга  бажарилган. Шунингдек, “Обод қишлоқ” дастури ижросини таъминлаш борасида туманнинг Миришкор қишлоғи “Маънавият” маҳалласидаги 16-сонли МТМни таъмирлаш ҳамда моддий техник базасини мустаҳкамлаш юзасидан туман маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан 343,9 млн. сўм, “Обод маҳалла” жамғармаси ҳисобидан эса 500 млн. сўм ажратилган.

Йиғилишда бажарилган ишлар билан бир қаторда тумандаги мавжуд муаммолар ҳам таҳлил қилинди.

–Куз-қиш мавсуми учун ижтимоий соҳа муассасаларига етказиб берилаётган кўмирнинг сифати талабга жавоб бермайди, – дейди Халқ депутатлари Боғот туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари Б.Қобулов. – Шунингдек, мавжуд мактабларда умумий овқатланиш хоналари ҳам талаб даражасида эмас. Мазкур муаммоларга эса биз, депутатлар жим қараб тура олмаймиз.

Йиғилишда кўтарилган муаммолар туман Кенгаши сессияси кун тартибига киритилиши белгиланди.

Азизбек МАТНАЗАРОВ,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

депутатлик гуруҳлари билан ишлаш

бўлими мудири

  • Кўрилди
    1324
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+