Жиззахлик маслакдошларимиз сони 130 нафарга кўпайди

09.12.2018, 19:50

Жиззахлик маслакдошларимиз сони  130 нафарга кўпайди

O‘zLiDeP Дўстлик туман Кенгаши туман тиббиёт бирлашмаси қошидаги БПТда “Инсон мафкуравий саломатлиги, бузғунчи ва ёт ғоялардан ўзини асраш тамойили, соғлом мафкуравий ғоялар тизими” мавзуида давра суҳбати ташкил этди.

Тадбирда миллий ўзлигимизни англаб, буюк аждодларимиз қолдирган улкан маънавий меъросни кенг тарғиб қилиш орқали мафкуравий иммунитет ҳосил қилиш, бузғунчи ва ёт ғоялардан ўзини асраш, ҳозирги глобаллашув замонида ахборот хуружлари, оммавий маданиятнинг салбий таъсири ва оқибатлари хақида тушунчалар берилди.

–Ёшлар онгида мафкуравий иммунитетни шаклланиришимиз ўта муҳим масала, – дейди туман тиббиёт бирлашмаси қошидаги БПТ раиси Феруза Ғаффарова. –Шу боис, O‘zLiDeP томонидан ташкил этилаётган тадбирларда бу масалага алоҳида эътибор қаратяпмиз. Бу эса электорат ва кенг жамоатчилик орасида партия бошланғич ташкилоти мавқеини мустаҳкамлашга хизмат қилиши табиий.

Тадбир якунида партияга аъзо бўлиш истагини билдирган туман тиббиёт бирлашмасининг 130 нафар ходими O‘zLiDeP аъзолигига қабул қилинди.

Холбек АСАТОВ,

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

БПТ билан ишлаш гуруҳ раҳбари

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1311
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+