Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда эмас

09.12.2018, 19:55

Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда эмас

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Нукусда ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйида Бош қомусимиз қабул қилинганининг 26 йиллигига бағишлаб “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда эмас” шиори остида хайрия тадбири ўтказди.

Унда тегишли соҳа вакиллари, партия Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ходимлари, тадбиркор аёллар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

–Беморлар, кам таъминланганлар ҳолидан хабар олиш, ёши улуғларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш халқимизга хос бебаҳо фазилатдир, – дейди Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати А.Юсупова. – Шу боис, тадбир давомида меҳр ва эътиборга муҳтож аёлларнинг кўнгилларини шод этиш, уларни ҳурсанд қилишга жиддий эътибор қаратдик.

Таъкидлаш керак, бугунги кунда мазкур Мурувват уйида республикамизнинг барча туман ва шаҳарларидан келган 250 нафар аёл яшайди. Уларга 134 нафар ишчи-ходим сифатли тиббий ёрдам кўрсатиб келмоқда.

Асем СИРИМБЕТОВА,

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон

 Республикаси Кенгаши ходими

  • Кўрилди
    1161
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+