Депутат кўмагида ҳавотоғликлар ичимлик суви билан таъминланди

09.12.2018, 19:57

Депутат кўмагида ҳавотоғликлар  ичимлик суви билан таъминланди

Ҳозирги кунда O‘zLiDePдан Халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгашига сайланган 6 нафар депутат фаолият юритмоқда. Улар жойларда депутатлик назоратини ўрнатиш, аҳоли билан мулоқот ва давра суҳбатлари ташкил этиш орқали уларнинг муаммоларини жойида ҳал этишга алоҳида эътибор қаратаётир.  

 Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида депутатларимиз томонидан мутасадди ташкилотларга турли соҳаларга доир 50 дан ортиқ сўров юборилди. Эътиборли томони, ушбу сўровларда кўтарилган аксарият муаммолар ижобий ечим топган.

 Масалан яқинда 21-“Қўриқ” сайлов округидан Халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгашига депутатликка сайланган Эшқўзи Ёрбековга “Ҳавотоғ” ҚФЙдаги “Қўриқ” қишлоғи аҳолиси томонидан ичимлик суви муаммоси бўйича мурожаат келиб тушган эди. Мурожаатда қишлоқни ичимлик суви билан таъминловчи сув насоси яроқсиз ҳолга келгани сабабли аҳоли узоқ масофадан ичимлик суви ташиб келаётгани баён қилинган.

Халқнинг ишончли вакили мазкур муаммони атрофлича ўрганди, имкон қадар тезроқ ҳал қилишга киришди. Туман ҳокимлиги, мутасадди ташкилотлар билан биргаликда муаммо ўрганиб чиқилди ҳамда туман маҳаллий бюджетидан 6 млн 500 минг сўм маблағ ажратилди. Айни пайтда муаммо тўлиқ ҳал қилиниб, қишлоқ аҳли тоза ичимлик суви билан таъминланган.

Таъкидлаш керак, бугун жойлардаги мавжуд муаммоларни партиявий воситалар орқали ҳал этиш, сайловчилар ва электорат вакиллари билдирган ишончни оқлаш ҳар бир депутатимизнинг кундалик вазифасига айланган.

Саида УМАРАЛИЕВА,

O‘zLiDeP Жиззах вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    716
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Қ.Эшқораева Навоий вилояти, Учқудуқ тумани ижрочи котиб2018-12-11 09:32:38

Партиямиз депутатларининг самарали фаолияти аҳолининг партиямизга ишончини янада ортишига сабаб бўлади деб ўйлайман. Депутатлар халқ ноиблари. Халқни дарди билан яшаш эса энг савобли ишлардан биридир.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+