O‘zLiDeP жиззахлик илғор фермерларни тақдирлади

11.12.2018, 14:30

O‘zLiDeP жиззахлик илғор  фермерларни тақдирлади

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши Қишлоқ хўжалик ходимлари кунига бағишлаб ҳудуддаги илғор фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида мулоқот ўтказди.

Унда вилоятда фаолият юритаётган фермер ва деҳқонлар, тадбиркор ва ишбилармонлар, БПТ раислари, Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари ҳамда партия фаоллари иштирок этди.

– Айни чоғда вилоятимизда 12 минг 131 фермер хўжалиги фаолият юритмоқда, – дейди “Қуёшсевар Парда” фермер хўжалиги раиси, Ўзбекистон Қаҳрамони Парда Зиёдов. – Очиғини айтиш керак, кейинги пайтда вилоятда биз фермерларни эркин самарали фаолият юритишимиз учун барча шарт-шароитлар яратиб берилмоқда. Бугунги тадбир ҳам партиянинг фермерларга бўлган эътибори натижасидир.

  Тадбир якунида эл фаровонлиги, соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшаётган фермерларга O‘zLiDeP вилоят Кенгашининг фахрий ёрлиқ ва ташаккурномалари топширилди.

Саида УМАРАЛИЕВА,

O‘zLiDeP Жиззах вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    1088
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+