Нукусда сайёҳлар оқими 88 фоизга кўпайган

11.12.2018, 14:33

Нукусда сайёҳлар оқими 88 фоизга кўпайган

Бу ҳақда Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилишида маълум қилинди.

Йиғилишда Президентимизнинг 2018 йил 7 февралдаги “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг Нукус шаҳрида бажарилиши ҳамда 2018-2019 йилларда амалга ошириладиган инвестициявий лойиҳаларнинг бажарилиши юзасидан мансабдор шахсларнинг ҳисоботи эшитилди.  

– Ўтган йили Нукус шаҳрида 16 меҳмонхона фаолият юритган бўлса, бугунги кунга келиб уларнинг сони 19 та етди, – дейди Нукус шаҳар ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича етакчи мутахассиси Г.Жадигерова. –2019 йилда эса яна 7 та меҳмонхона қуриш режалаштирилган. Эътиборлиси, шаҳримизга чет эллик туристларнинг келиши ўтган йилга қараганда 88 фоизга ошган.

Йиғилишда шунингдек, депутатлик гуруҳи ишларини янада жонлантириш, сессияга ташаббус-масала олиб чиқиш, аҳоли мурожаатларини тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари юбориш орқали назоратга олиш ишларини кучайтириш, партиянинг ишларини янада такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди. 

Йиғилиш якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг тегишли қарори қабул қилинди.

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

 Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1660
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+