Нукусда O‘zLiDeP фаолиятига бағишланган китоб тақдимоти бўлиб ўтди

11.12.2018, 14:34

Нукусда O‘zLiDeP фаолиятига  бағишланган китоб тақдимоти бўлиб ўтди

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши “Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси – 15 йил халқ хизматида!” китоби тақдимотига бағишланган тадбир ташкил этди.

Тегишли соҳа вакиллари, Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, талаба-ёшлар иштирок этган тадбирда партия тарихи, унинг жамият ҳаётида тутган ўрни, партия дастури асосида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумотлар берилди.

– Бугун партиямиз ўз сафига 544 минг аъзони бирлаштирган етакчи сиёсий кучга айланди, – дейди O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши аппарат раҳбари Шарапат Отемисов. – Шу боис, Қорақалпоғистонда ҳам аҳолининг партиямизга бўлган ишончи тобора ортиб бормоқда. Чунки айни чоғда партиямиз нафақат электорат вакилларининг, балки аҳолини қийнаётган муаммоларга жойида ечим топишда фаоллик кўрсатиб келаётир.   

Тадбирда китоб тақдимоти слайдлар орқали намойиш этилиб, иштирокчиларнинг қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар қайтарилди.

Анвар ШРАЗОВ,

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон

 Республикаси Кенгаши бўлим мудири

Теглар
#uzlidep15
  • Кўрилди
    1623
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Қ.Эшқораева Навоий вилояти, Учқудуқ тумани ижрочи котиб2018-12-12 12:01:10

Партиямиз 15 йиллиги муносабати билан жойларда ўтказилаётган тадбирлар кулами кенгайиб бормоқда. Ўткказилаётган тадбирларда партиямиз билан 15 йилдан буён елкадош бўлиб келаётган фидоийлар муносиб тақдирланмоқда.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+