O‘zLiDeP сирдарёлик 100 нафарга яқин ногирон хотин-қизнинг ҳолидан хабар олди

11.12.2018, 16:38

O‘zLiDeP сирдарёлик 100 нафарга яқин ногирон хотин-қизнинг ҳолидан хабар олди

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши Гулистон шаҳар хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда “Юксак эътибордан– мунаввар диллар” мавзуида тадбир ташкил этди.

Унда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раисининг аёллар масалалари бўйича ўринбосари М.Ходжаева, Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Э.Баситханова ҳамда вилоят Хотин-қизлар қўмитаси раиси Д. Ўроловалар иштирок этди.  

Тадбирда сўз олганлар йиғилганларни Бош қомусимиз қабул қилинганининг 26 йиллиги  билан самимий мубарокбод этиб, ўтган йиллар давомида мамлакатимизда хотин-қизларни ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, оила, никоҳ муносабатларини тартибга солиш, ёш оилаларга моддий ва маънавий кўмак кўрсатишга қаратилган ишлар тизимли амалга оширилаётганини таъкидлади.

– Кейинги йилларда юртимизда оила, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш, хотин-қизларнинг жамиятимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раисининг аёллар масалалари бўйича ўринбосари М.Ходжаева. –Натижада эса аёлларнинг оила, давлат ва жамият ҳаётидаги ўрни ва роли тобора мустаҳкамланиб бормоқда. Бу жараёнда партия “Аёллар қаноти” томонидан олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар ўз самарани бераётир.

Тадбир якунида 100 нафарга яқин ногиронлиги бўлган хотин-қизларга O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгашининг эсдалик совғалари топширилди.

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1672
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Қ.Эшқораева Навоий вилояти, Учқудуқ тумани ижрочи котиб2018-12-12 11:54:49

Меҳр ва оқибат азалдан ўзбек халқига хос бўлган инсоний фазилатлардан биридир. Партиямизнинг бу каби савобли ишлари кулами тоборо кенгшайиб бормоқда.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+