“Пойтуғ пахта тозалаш” корхонаси қошидаги маслакдошларимиз сони 300 нафарга етди

11.12.2018, 16:40

“Пойтуғ пахта тозалаш” корхонаси қошидаги маслакдошларимиз сони 300 нафарга етди

O‘zLiDeP Избоскан туман Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26 йиллигига бағишлаб “Пойтуғ пахта тозалаш” корхонасида тадбир ташкил этди.

–Дастлаб 12 нафар сафдошимиз билан қуйи тузилмани ташкил қилган эдик, – дейди корхона қошидаги қуйи бўғин етакчиси Наима Нўъмонова. – Ҳозирда аъзоларимиз сони 300 нафарга етди. Бу партияга бўлган ишончмизнинг янада ортиб бораётганидан далоат. Бугун уч авлод вакиллари билан бўлган самимий мулоқотлар, қизғин савол-жавоблар сиёсий майдонда O‘zLiDePнинг ўрни ва аҳамиятига бағишланди.

Тадбир якунида “Пойтуғ пахта тозалаш” корхонасининг 15 нафар ишчи-ходимига партиянинг аъзолик гувоҳномалари топширилди.

Зуҳрахон ҲАЙДАРОВА,

O‘zLiDeP Избоскан туман

Кенгаши ижрочи котиби

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1299
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Қ.Эшқораева Навоий вилояти, Учқудуқ тумани ижрочи котиб2018-12-12 11:51:49

Партиямиз сафи тоборо кенгайиб бормоқда. Бу эса албатта ҳаммамизни қувонтиради. Избоскан туманидаги ҳамкасбларимизнинг фаолиятига улкан мувоффақиятлар тилаймиз.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+