O‘zLiDeP кашф этган ёш инновациячи “Самарали иннавацион ғояли қурилмалар” кўрик-танловининг вилоят босқичида ғолиб бўлди

12.12.2018, 14:41

O‘zLiDeP кашф этган ёш инновациячи  “Самарали иннавацион ғояли қурилмалар”  кўрик-танловининг вилоят босқичида ғолиб бўлди

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг касб-ҳунар таълими маркази билан ҳамкорликда касб-ҳунар коллежи ўқувчилари ўртасида “Ёш инновациячи” кўрик-танловини ташкил этиб, ёшларнинг ижодий салоҳиятини қўллаб-қувватлаган эди.

O‘zLiDePнинг мазкур танловда мувафаққиятли қатнашган Ғузор нефт газ саноати коллежи ўқувчиси Сарвиноз Озодова Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими, Касаба уюшмалари федерацияси, Фанлар академияси ва Халқаро қуёш энергияси институти ҳамкорлигида ташкил этилган “Самарали иннавацион ғояли қурилмалар” танловида ўзини кўрсатди. У танловнинг туман ва вилоят босқичларида 1-ўринни эгаллаб, республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.  

–Ушбу мукофотни қўлга киритишимга O‘zLiDeP “Ёшлар қаноти”нинг ўрни катта, – дейди Сарвиноз Озодова. – Сабаби, партиянинг “Ёш инновациячи” кўрик-танлови ўзимга бўлган ишончни мустаҳкамлашга ёрдам берган эди. Эндиликда ўз ғояларим билан янги марралар сари интилмоқдаман.

                                                                  Маъмуржон АБДУЛЛАЕВ,

 O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят

Кенгаши бўлим мудири

  • Кўрилди
    1286
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Маъмуржон Абдуллаев - O‘zLiDeP Қашқадарё вилояти Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири2018-12-13 14:50:41

Сарвиноз ушбу кўрик танловнинг республика босқичида ҳам 1 - ўринни олди. Ёшларимизнинг ҳар бир ютуғи бизни руҳлантириб, ўз фаолиятимизни янада самарали ташкил этишимизга ундамоқда.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+