Наманганда “O‘zLiDeP – 15 йил халқ хизматида” китоби тақдимоти бўлиб ўтди

12.12.2018, 14:50

Наманганда “O‘zLiDeP – 15 йил халқ хизматида” китоби тақдимоти бўлиб ўтди

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши “Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси – 15 йил халқ хизматида” китоби тақдимотига бағишланган тадбир ташкил этди.

Тадбирда сўз олган O‘zLiDeP вилоят Кенгаши аппарат раҳбари в.б Иброҳим Саттаров партия ўтган 15 йил мобайнида мамлакатимиз тараққиёти ва халқ фаровонлиги йўлида фаолияти халқ ишончини қозонгани, бу ютуқларнинг бари партия фаоллари ва депутатлар меҳнати самараси эканини таъкидлади.

– Ҳали олдимизда бажаришимиз лозим бўлган ишлар жуда кўп, – дейди И.Саттаров. – Кейинги йилда бизни жиддий синовлар кутиб турибди. 2019 йилда бўлиб ўтадиган сайловлар бизни кўзлаган мақсадимизга қай даражада эришганимиз ва қай даражада сайловчилар ишончини қозонганимизни кўрсатади.

Мулоқот якунида партия олдидаги вазифалар, сайловолди тарғибот ишлари атрофлича муҳокама қилинди. Партия сафига қабул қилинган 20 нафар талабага партия гувоҳномалари топширилди.

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот котиби

Теглар
#uzlidep15
  • Кўрилди
    1670
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+