O‘zLiDeP депутати Наманганда “Book cafe” очди

12.12.2018, 15:00

 O‘zLiDeP депутати  Наманганда “Book cafe” очди

Бугун Наманган мухандислик технологиялар институтида ёшлар учун чинакам байрам. Боиси, бу олий даргоҳда ёшларни билим олиши ва маданий ҳордиқ чиқариши, бўш вақтини мазмунли ўтказиши учун янги китоб дўкони фойдаланишга топширилди.

O‘zLiDeP депутати “Наманган китоб олами” МЧЖ раҳбари Маъруф Мўминов ташаббуси билан ташкил этилган ушбу маърифат масканида талаба-ёшлар китоблардан шу ернинг ўзида бепул фойдаланиши мумкин.

– Маърифатли инсонлардан жуда мамнунмиз, – дейди НамТИ проректори Маъруфжон Қаюмов. – Зиё масканлари кўпайган сари талабаларни китобга бўлган меҳри янада ошиб бораверади. Бундай “Book cafe”лар барча илм масканларида ташкил этилса, мақсадга мувофиқ бўлади.

Тадбир сўнгида O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши томонидан “Book cafe”га  турли адабиётлар тўплами совға қилинди.

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    1305
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+