Бухоронинг “Энг яхши ёш либераллар тарғиботчиси” аниқланди

12.12.2018, 15:03

Бухоронинг “Энг яхши ёш  либераллар тарғиботчиси” аниқланди

O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалиги механизациялаш муҳандислари инстититути Бухоро филиалида  “O‘zLiDePда ёшлар куни” лойиҳаси доирасида “Энг яхши ёш либераллар тарғиботчиси” танловини ўтказди.   

Тадбирда сўз олганлар O‘zLiDeP томонидан ёшларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш, уларни турли зарарли иллат ва ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталиб ўтди.     

Шундан сўнг, иштирокчилар 3 та шарт бўйича беллашдилар. Ҳакамлар ҳайьатининг хулосасига кўра, 1- ўрин O‘zLiDeP аъзоси Илҳом Зиятовга насиб этди.

– Олий ўқув юртига кирган кўнимданоқ, сиёсий партиялар ҳақидаги билим ва кўникмаларимни бойитишга алоҳида этибор қаратаман, – дейди И.Зиятов. – Асосий мақсадим партия кўмагида мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини модерницазия қилиш ва жадал ривожлантиришга ҳисса кўшишдан иборат.

Тадбир якунида ғолиб ва совриндорлар O‘zLiDeP вилоят Кенгаши томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Азиз ҲАКИМОВ,

O‘zLiDeP Бухоро вилоят

Кенгаши ёшлар

билан ишлаш

 бўлими мудири

  • Кўрилди
    1663
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Umidjon2018-12-12 15:29:58

Juda ajoyib partiya va O'zbekiston yoshlar ittifoqi tomonidan oʻtkaziladigan tanlovlar ko'paytirish kerak .


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+