O‘zLiDeP илғор фермерларни тақдирлади

12.12.2018, 15:08

O‘zLiDeP илғор фермерларни тақдирлади

O‘zLiDeP Кармана туман Кенгаши “Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси – 15 йил халқ хизматида” китоби тақдимотига бағишланган тадбир ташкил этди.  

Тадбирда сўз олган  O‘zLiDeP вилоят Кенгашининг раҳбари Камолиддин Йўлдошев йиғилганларни партиянинг 15 йиллик байрами  билан самимий муборакбод этиб, ўтган давр мобайнида партия томонидан ҳаётга татбиқ этилган ишлар хусусида тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг, қишлоқ хўжалиги ходимлари куни олдидан “Илғор фермер” кўкрак нишони билан тақдирланган партиямиз аъзоси “Воҳид-Мусо” фермер хўжалиги раиси Юлдуз Ярқулова ва “Намунали томорқачи” давлат мукофоти соҳибаси Райҳон Саидованинг меҳнат фаолияи, тадбиркорлик ва фермерлик соҳасида эришган ютуқлари ўрганилди.

Қайд этилганидек, 2002 йилда фермерлик соҳасига қадам қўйган Юлдузхон опа ҳозирда тухум, гўшт, иссиқхона, асаларичилик билан шуғулланиб, 10 гектар ерда пахта ва ғалла етиштириб келмоқда. Илғор тадбиркор Райҳон Саидова эса иссиқхона, бролер товуқчилик, лимонария, қорамол ва йилқичилик ортидан улкан муваффақиятларга эришган.  

Тадбирда илғор фермер ва тадбиркорлар O‘zLiDeP вилоят Кенгаши ҳамда “Кармана машҳураси” ўқув маркази томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

O‘zLiDeP Навоий вилоят

 Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1453
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Носирова Шоира Кармана туман Кенгаши депутати2018-12-23 22:33:22

O‘zLiDeP нинг янада ривожланишига тилакдошман ва бундай байрамлари жуда кўп бўлишига ишонаман.


Навоий вилоят Кенгаши Қўчқоров Беҳзод Исомиддинович2018-12-17 18:57:24

Хурматли фойдаланувчи Навоий вилояти шу вақтга қадар режада белгиланган ҳар бир тадбирга жиддий ёндошиб намунали қилиб ўтказиб келган ва ўтказишда давом этади. Расм хусусида келадиган бўлсак тегишли мутассадилар хулоса қилади деган умиддамиз.


Гузал2018-12-13 15:47:43

Навоида фақат бир хил расм кимди табиклаган билолмайсан.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+