O‘zLiDeP – аграр соҳадаги ислоҳотларнинг фаол иштирокчиси (+ВИДЕО)

12.12.2018, 15:16

O‘zLiDeP – аграр соҳадаги  ислоҳотларнинг фаол иштирокчиси (+ВИДЕО)

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан “O‘zLiDeP – аграр соҳадаги ислоҳотларнинг фаол иштирокчиси” шиори остида  тадбир ташкил этди.

Унда вилоятдаги фаол фермерлар, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари ҳамда қишлоқ хўжалиги ходимлари иштирок этди.

Тадбирда жорий йилда вилоятда ғалла, пахта ва мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш билан бирга, чорвачилик тармоғини ривожлантириш дастурлари доирасида балиқ, парранда ва асал етиштириш сезиларли даражада кўпайгани қайд этилди.

– Бу йил туманимиз республикада биринчилардан бўлиб пахта режасини бажарди, – дейди Мингбулоқ туманидаги “Бахтиёр Абдусаломович” кўп тармоқли фермер хўжалиги раҳбари Бахтиёр Қодиров. – Биргина бизнинг фермер хўжалигимиз 37.5 гектар майдонга пахта экиб, ҳосилдорликни 40 центнергача олиб чиқишга эришди ва 500 млн. соф даромад олди. Бу давлатимиз томонидан қишлоқ хўжалиги соҳасига қаратилаётган юксак эътибор самарасидир.

Тадбир давомида Мингбулоқ туманидаги фермер хўжаликларининг “Элга маънавият-маърифат улашиб, ёшларни китобхонликка ошно этайлик” шиори остидаги вилоят фермерларига мурожаати тадбир иштирокчилари томонидан қўллаб-қувватланиб, мазкур ишларни биргаликда амалга оширишга келишиб олинди.

Тадбир якунида бир гуруҳ илғор фермерлар, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига партиянинг ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    1376
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+