O‘zLiDeP ташкил этган бўш иш ўринлари ярмаркасида 35 фуқаро ишга жойлашди

12.12.2018, 15:49

O‘zLiDeP ташкил этган бўш иш ўринлари  ярмаркасида 35 фуқаро ишга жойлашди

O‘zLiDeP Тахиатош туман Кенгаши Ўзбекистон ёшлар иттифоқи  туман бўлими, туман Бандликка кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда  “Бўш иш ўринлари” ярмаркасини ташкил этди.

Ярмаркада мутасадди ташкилотлардан 23 та корхона 87 та бўш иш ўрни билан қатнашди.

– Мазкур ярмакадан кўзланган мақсад ёшларни иш билан таъминлаш ва уларни ўз соҳалари бўйича ишга жойлаштиришдан иборат эди, – дейди O‘zLiDeP Тахиатош туман Кенгаши аппарат раҳбари Р.Хидирбаев. – Шу боис, ярмарка давомида ҳар бир ёш билан алоҳида суҳбат қилиб, уларни мутахасислиги ва қизиқиши бўйича ишга жойлаштиришга ҳаракат қилдик.

– Мутахассислигим ўқитувчи, – дейди Тахиатош туманида яшовчи Г.Аўезимбетова. – Кўп йиллардан буён ишсиз эдим. Партия томонидан ташкил этилган ушбу ярмаркада ўз мутахассислигим бўйича туманимиздаги 14 мактабга ўқитувчи бўлиб ишга жойлашдим. Бунинг учун партия фаолларидан миннатдормиз.

Таъкидлаш керак, ярмарка давомида 35 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди ва уларга зарур кўрсатмалар берилди. 

 O‘zLiDeP Қорақалпоғистон

Республикаси Кенгаши

 матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1039
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2018-12-13 20:36:19

Жуда яхши тадбир ташкил этилган. Бу каби тадбирларнинг ҳар бир ҳудудда партиямиз фаоллари томонидан ташкил этилса, биринчидан, партиямизнинг халқ олдида нуфузи ва таъсири ошади, иккинчидан, фуқаролар бандлиги таъминланади, учунчидан партиямиз ғоялари оддий халқ орасига янада кўпроқ кириб боришига, пировардида партиямиз сафларининг янада кенгайишига хизмат қилади деб ҳисоблаймиз.


Асилабону Султонова O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши Мафкуравий тарғибот-ташвиқот ишлари бўлими мудири2018-12-12 16:53:41

35 нафар фуқаронинг иш билан таъминланганлиги бу самарали натижа албатта чунки ишчи ўрни яратиш, ахоли бандлигини айниқса келажагимиз бўлган ёшларимизни иш билан таъминлаш хозирги пайтдаги энг долзарб вазифалардан биридир.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+