O‘zLiDeP хоразмлик 2 нафар тадбиркорга 54 миллион сўм имтиёзли кредит олиб берди

12.12.2018, 15:57

O‘zLiDeP хоразмлик 2 нафар тадбиркорга  54 миллион сўм имтиёзли кредит олиб берди

Хабарингиз бор, жорий йилда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ташаббуси билан партиянинг ижтимоий тармоқлардаги гуруҳлари фаолият  бошлаган эди. Айни чоғда мазкур гуруҳлар аҳоли томонидан келиб тушаётган мурожаатларни атрофлича ўрганган ҳолда, уларга ижобий ечим топиб келяпти.

Урганч шаҳрида яшовчи Сардор Зарипов “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида имтиёзли кредит олиб, тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи эди. Лекин ортиқча ҳужжатбозлик, “югур-югурлар” Сардорни чарчатди. Охир-оқибат у O‘zLiDeP вилоят Кенгашига мурожаат қилди. Партия етакчилари муаммони атрофлича ўрганиб, С.Зариповга “Асака банк” Хоразм вилоят филиалидан 27 млн. сўм имтиёзли кредит олиб берди.

Орадан кўп вақт ўтмай, Сардор нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган печ олиб, Урганч шаҳрида ўз цехини ташкил этди. Маҳалласидаги 2 нафар ишсиз ёшни иш билан таъминлади. Ҳозирда ёш тадбиркор кунига 1000-1500 дона нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариб вилоятдаги бир қатор МТМ ва шифохоналарга етказиб бермоқда.

– “Ҳар бир оила – тадбиркор” давлат Дастури аҳолига ўз мақсадларини рўёбга чиқаришга катта ёрдам беряпти, – дейди O‘zLiDeP вилоят Кенгаши бўлим мудири Дониёрбек Каримов. –Масалан, яқинда Урганч тумани “Катта боғ” маҳалласида яшовчи Наврўз Хасанов ўз томорқасида иссиқхона барпо этиш учун имтиёзли кредит олишда кўмак сўраган эди. Орадан бир ҳафта ўтмай, фуқарога “Халқ банки” Урганч туман филиалидан 27 млн. сўм имтиёзли кредит олиб бердик.

Нилуфар ДЖАББАРОВА,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    1258
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+