“O‘zLiDeP меҳнатларимизни доимо қадрлайди”, дейишмоқда андижонлик фермерлар

13.12.2018, 14:46

“O‘zLiDeP меҳнатларимизни доимо қадрлайди”, дейишмоқда андижонлик фермерлар

Рўзихон Ўринбоева Қўрғонтепа туманидаги “Нафис гўзаллик ифори” фермер хўжалиги раҳбари. Ҳозирга қадар фермернинг қишлоқ хўжалиги соҳасида эришган ютуқлари туман фермер ва деҳқонларига намуна сифатида кўрсатиб келинади. Қувонарлиси, O‘zLiDeP билан ҳамнафас фермернинг меҳнатлари доимо эътирофда.

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши томонидан “Қишлоқ хўжалаги ходимлари куни”га бағишлаб “Фермер – юрт таянчи” мавзусида ташкил этилган тадбирда Рўзихон Ўринбоева каби вилоятнинг илғор фермерлари партиянинг ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

–Партия меҳнатларимизни доимо қадрлайди, – дейди Р. Ўринбоева. – Бугунги тантанага таклиф қилган, камтарона хизматларимизни юксак эътироф этган партиядошларимизга раҳмат айтаман.

Тадбир давомида янграган куй-қўшиқлар тантанага чинакам байрам руҳини бахш этди.

Муяссархон УМУРЗАҚОВА,

O‘zLiDeP Андижон вилоят

Кенгаши бўлим мудири

  • Кўрилди
    1295
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+