Яшнободда бўлган O‘zLiDeP тадбирида 10 га яқин муаммога ечим топилди

13.12.2018, 17:40

Яшнободда бўлган O‘zLiDeP тадбирида  10 га яқин муаммога ечим топилди

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар ва Яшнобод туман Кенгаши ҳамкорликда “Тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда ҳимoя килишни таьминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари” мавзусида давра суҳбати ташкил этди.  

Йиғилишда Яшнобод туман ҳокими Ҳожиакбар Тиллашайхов, Халқ депутатлари Яшнобод туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари Саидолим Насретдинов, туман прократураси ходимлари ҳамда мутасадди ташкилот вакиллари иштирок этди.

– Асосий вазифамиз аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш, – дейди Яшнобод туман ҳокими, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Ҳожиакбар Тиллашайхов. – Бунинг учун эса тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашимиз ва уларнинг муаммоларига ечим топишга кўмакдош бўлишимиз керак. 

Йиғилишда тадбиркорнинг шикоятлари кўриб чиқилиб, 10 га яқин муаммоларга шу жойнинг ўзида ечим топилди.

Муроджон ЎРИНОВ,

OʻzLiDeP Тошкент шаҳар

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    1230
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2018-12-13 20:29:04

Бу каби тадбирларнинг ўтказилиши тадбиркорлар ҳуқуқий саводхонлигини оширишга, уларни партия билан ҳамкорлигини кучайтиришга, аҳоли ўртасида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчилар сони ошиши асносида халқ фаровонлигига сабаб бўлади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+