Бекободда китоб тақдимоти бўлиб ўтди

13.12.2018, 17:47

 Бекободда китоб тақдимоти бўлиб ўтди

O‘zLiDeP Бекобод шаҳар Кенгаши “Ўзметкомбинат” АЖ қошидаги БПТда “Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси – 15 йил халқ хизматида” китоби тақдимотига бағишланган тадбир ташкил этди.

Тадбирда сўз олганлар O‘zLiDeP Устави ва Дастурида белгиланган вазифаларни жойларда тарғиб қилиш, партия раҳбар органларининг қарор ва фармойишларида белгиланган вазифаларни бажариш бўйича Бекобод шаҳрида амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталиб ўтишди.

–Мазкур китобда партиянинг ўтган давр мобайнида эришган ютуқлари баён қилинган, – дейди O‘zLiDeP Бекобод шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари Н.Яхъяева. – Жумладан, партиямизнинг 2004, 2009, 2014 йилларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтган сайловларда муваффақиятли иштирок этиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги энг кўп депутатлик ўрнини эгаллагани таъкидланган.

Йиғилиш сўнггида бу каби тадбирларни жойлардаги БПТда ўтказиш бўйича муҳим вазифалар белгилаб олинди.

А.ТУЙЧИЕВ,

O‘zLiDeP Тошкент вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    1169
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Даврон Темиров O‘zLiDeP Бўка туман Кенгаши ижрочи котиби2018-12-15 16:36:55

Жойларда “O‘zLiDeP – 15 йил халқ хизматида” китоби тақдимотини ўтказилиши партиямизнинг 15 йил мобайнида мамлакатимиз тараққиёти ва халқ фаровонлиги йўлидаги фаолияти халқ ишончини қозонгани, бу ютуқларнинг бари партия фаоллари ва депутатлар меҳнати самараси эканини таъкидлаган ҳолда партия аъзоларининг фаоллигини оширишга, халқимизнинг партиямизга бўлган муносабатини ижобий томонга ўзгаришига шубхасиз дастурий қўлланма бўлиб қолади.


Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2018-12-13 20:24:52

“Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси – 15 йил халқ хизматида” китоби тақдимотининг жойларда ўтказилиши партиямиз ғояларининг халқ ичида янада кенгроқ ёйилишига, партиямиз сафларининг ортишига ўзининг ижобий таъсирини кўрсатади албатта.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+