O‘zLiDeP Қорқалпоғистонда қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш масалаларини муҳокама қилди

13.12.2018, 17:55

O‘zLiDeP Қорқалпоғистонда қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш масалаларини муҳокама қилди

O‘zLiDeP Амударё туман Кенгаши “Аёллар қаноти” “Фаровон оила” лойиҳаси доирасида “Оила” маркази туман бўлими билан ҳамкорликда “Ёш қизларимизни оилавий ҳаётга тайёрлаш масалалари” мавзуида давра суҳбати ўтказди.

Тадбир қизлар ўртасида оиланинг нақадар муқаддас даргоҳ эканини тарғиб қилиш, эрта турмуш қуриш ва яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари, аёллар ўртасида учраётган жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, оилада соғлом муҳитни шакллантириш мақсадида ташкил этилди.

–Оила ҳаёт абадийлиги, авлодлар давомийлигини таъминлайдиган, халқимизнинг муқаддас урф-одатлари сайқал топадиган тарбия ўчоғи, – дейди O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси М.Бекназарова. – Шу боис, ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда олий таълим муассасаларида эрта никоҳнинг олдини олишга қаратилган турли давра суҳбатлари, учрашувлар ташкил этиб келяпмиз. Зотан, ёшларда соғлом ва аҳил оила қуриш, соғлом турмуш тарзини қарор топтиришга интилишни рағбатлантиришдек эзгу ишлар замирида баркамол авлодни вояга етказишдек эзгу мақсад мужассам.

Тадбирда шунингдек, хотин-қизлар саломатлиги, соғлом авлодни дунёга келтириш ва баркамол инсон қилиб вояга етказиш масалалари бўйича тавсиялар ҳамда хотин-қизларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш каби мавзуларда зарур маълумотлар берилди.

Тадбир сўнггида эрта турмушнинг олдини олиш ва ёшларни никоҳдан олдинги тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича муҳим вазифалар белгилаб олинди.

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати  

  • Кўрилди
    1897
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2018-12-13 20:21:42

Оила ҳаёт абадийлиги, авлодлар давомийлигини таъминлайдиган, халқимизнинг муқаддас урф-одатлари сайқал топадиган тарбия ўчоғи бўлса, оилада фарзандларнинг соғлом тарбиясини ташки этадиган, соғлом муҳитни вужудга келтирадиган бу- аёлдир. Аёли жисмонан соғлом, маънан етук бўлган оила мустаҳкам оила, унда тарбияланган фарзандлар эса комил шахслар бўлиб вояна етади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+