“Қирғиз”да 70 дан ортиқ хонадон иссиқхонани даромад манбаига айлантирган

14.12.2018, 16:00

“Қирғиз”да 70 дан ортиқ хонадон  иссиқхонани даромад манбаига айлантирган

O‘zLiDeP Чироқчи туман Кенгаши “Ҳар бир оила – тадбиркор” Дастури доирасида “Қирғиз” МФЙ ҳудудидаги “Қиргиз” қишлоғида учрашув ўтказди.

Учрашув давомида маҳаллада ўз томорқасида лимон экиб даромад олаётган 70 дан зиёд хонадон борлиги аниқланди. Эътиборлиси, аксарият томорқа эгалари дастур доирасида имтиёзли кредит олиб, лимончиликка қўл уришган.

– Ўтган йили 0,01 гектар ер майдонига иссиқхона ташкил этиб, лимон кўчати эккан эдик, – дейди шу маҳаллада яшовчи М.Муродова. –Ҳосил баракали бўлди, яхши даромад олдик. Шу кунларда “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида 17 млн. сўмлик кредит олиб, яна 0,03 гектар майдонга қўшимча лимон кўчатлари ўтказишни режалаштиряпмиз.  

– “Ҳар бир оила – тадбиркор” Дастурида аҳолига тижорат банклари томонидан имтиёзли кредитлар тақдим этиш бўйича аниқ, содда ва ҳаётий нормалар белгиланган, – дейди “Қирғиз” МФЙнинг хотин-қизлар бўйича мутахассиси Зебо Жўраева. – Асосийси, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича имтиёзли кредитни расмийлаштириш учун ортиқча қоғозбозлик, югур-югурлар талаб этилмайди. Бу эса тадбиркорлар сонини ошириш ва аҳоли бандлигини таъминлашда яхши самара бермоқда.  

Маълумот учун, бугунги кунда “Қирғиз” МФЙда 2 минг 912 нафар аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг аксарияти тадбиркорлик билан шуғулланиб, оиласи даромадига ҳисса қўшиб келаётир.  

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1689
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+