O‘zLiDeP депутати тадбиркорга бошланғич тўловсиз бериладиган уй-жой олишда кўмаклашади

14.12.2018, 17:27

O‘zLiDeP депутати тадбиркорга бошланғич тўловсиз бериладиган уй-жой олишда кўмаклашади

Ядгора Юнусова Андижон шаҳридаги оилавий тадбиркорликни йўлга қўйган ишбилармонлардан бири. У атрофидаги шогирдлари билан бирга ўз уйида болалар учун кийимлар ва чойшаблар тикиб, ички бозорга чиқармоқда. Тайёрлаган сифатли маҳсулотлари харидоргирлиги билан ажралиб туради.

Фаолиятини яхшигина йўлга қўйган тадбиркорнинг бир муаммоси бор. Турмуш ўртоғининг вафотидан кейин икки нафар имконияти чекланган фарзандининг дори-дармони, рўзғор камларидан ортиниб, уй олишга қурби етмаяпти. Тадбиркорнинг мазкур муаммоси O‘zLiDeP Андижон шаҳар Кенгашида “Аёллар қаноти” ташаббуси билан ташкил этилган “Тадбиркор аёл – оила фаровонлиги кафолоти” мавзусидаги давра суҳбатида атрофлича ўрганиб чиқилди.

– Яхшики, партияга ўз вақтида аъзо бўлганман, – дейди тадбиркор аёл. – Айни кунгача керакли тавсия ва кўмагини аямаган O‘zLiDeP бу гал ҳам менга ёрдам берди. Депутатлар ёрдами билан муаммойим ҳал қилинадиган бўлди.

Ишбилармон аёл келгусида фаолиятини имконияти чекланганлар учун бошланғич тўловсиз бериладиган арзон уй-жойлардан бирида давом эттиради.

Умидахон ИСАЕВА,

O‘zLiDeP Андижон вилоят

Кенгаши бўлим мудири

  • Кўрилди
    2150
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2018-12-14 19:26:44

Биринчи галда ёрдам, кўмакка муҳтож инсонинг, қолаверса, партиямиз асосий электорати бўлган тадбиркорнинг муаммоси партиямиздан сайланган депутатлар томонидан ҳал этилиши партиямизнинг кенг халқ оммаси томонидан қизғин қўллаб-қувваланишига, партиямиз сафларининг ошишига ўзининг ижобий таъсирини ўтказади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+