Депутат аралашгач, мактаб қайта реконструкция қилинадиган бўлди

14.12.2018, 17:40

Депутат аралашгач, мактаб қайта  реконструкция қилинадиган бўлди

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши Хонқа туманидаги “Жаннатмакон” МФЙда жойлашган 36-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Тадбиркорликка йўл-бугундан бошланади” мавзуида давра суҳбати ўтказди.

Тадбирда кейинги икки йилда Президентимиз раҳнамолигида мамлакат иқтисодиётининг муҳим таянчи бўлган кичик бизнес ривожига қаратилаётган эътибор самарасида чекка ҳудудларда ҳам тадбиркорлик тобора ривож топаётгани таъкидланди. 

–Устоз-мураббийларимиз орасидан кўпчилиги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланади, – дейди 36 - сонли мактаб директори, O‘zLiDeP Хонқа туман Кенгаши раис ўринбосари Қаҳрамон Собиров. – Шу боис, учрашув давомида тадбиркорлар сафини янада кенгайтириш мақсадида ўқитувчи ва ўқувчиларга бизнеснинг сир-асрорлари ҳақида зарур тавсия ва маслаҳатлар бердик. Чунки ҳудудда тадбиркор, ишбилармон кўпайса, туманимиз ривожланади, ёшлар бандлиги таъминланади.  

Таъкидлаш керак, бугун жойларда партиямиз фаолияти, кўмагидан хурсанд бўлаётган хайрихоҳларимиз кўпчиликни ташкил этади. Биргина мисол, туманнинг 28-сонли мактаби аслида 220 ўринга мўлжалланган, лекин муассасада 600 нафардан ортиқ ўқувчи таълим олаётганди. Бино кичиклиги ва хоналар етмаслиги сабабли ўқув жараёнида кўпгина ноқулайликлар юзага келаётган эди.

Мактаб директорининг партия Хонқа туман Кенгашига қилган мурожаати O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Фахриддин Каримов ташаббуси билан ижобий ҳал этилди. Депутат аралашгач, мактабни қайта реконструкция қилиш  масаласи 2019 йилги давлат Дастурига киритилди. 

Муҳаммаджон ЭРИМОВ,

  O‘zLiDeP Хонқа туман

Кенгаши аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    2070
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2018-12-14 19:22:47

Маҳаллий кенгашлардаги депутатларнинг фаоллиги, жонкуярлиги, ҳудуд муаммоларига бефарқ эмаслиги биринчи галда депутатнинг сайловчилар олдиди ҳурмат-эътиборини кучайтиради, иккинчидан, депутат сайланган партия нуфузининг халқ оммаси олдида ошишига ўз таъсирини кўрсатади. Хоразмлик депутатимизнинг ишларига омад тилаймиз!


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+