O‘zLiDeP фаоли Хуршид Жабборов қопда картошка етиштиряпти

16.12.2018, 16:41

O‘zLiDeP фаоли Хуршид Жабборов  қопда картошка етиштиряпти

Хуршид Жабборов кичиккўрпалик ёш тадбиркорлардан бири. У икки-уч йилдан буён иссиқхонада турли кўкат ва помидор етиштиради.

Таъкидлаш керак, ўтган йили тадбиркор 5 сотихлик иссиқхонада пиёз, шивит, саримсоқ, редиска, помидор каби маҳсулотлар етиштириб, 18,5 миллион сўм даромад кўрган эди. Бу йил иссиқхонасини 15 сотихга кенгайтириб, 80 миллион сўм фойда олишни режалаштиряпти.

– Ҳозир сурхандарёлик деҳқонларнинг таклифи билан 12 та қопда картошка етиштиряпман, – дейди Х.Жабборов. – Картошка ниҳоли ўсиб боргани сари, қоп маҳаллий ўғитли тупроқ билан тўлдириб борилади ва қоп тўлгач 5 кг.дан 15 кг.гача ҳосил олиш мумкин. Буни биринчи маротаба тажриба қиляпман. Агар шу натижага эришсам, 12 та қопда оиламиз учун бир йиллик картошка етиштирган бўламан.

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши фаоллари ёш тадбиркор хонадонида бўлиб, унинг фаолияти билан танишди. Икки қаватли термос иссиқхонасининг кам харажатда қурилгани, иссиқлик энергиясисиз катта ҳудудни иситиш тизимини йўлга кўйгани фаолларда катта таассурот қолдирди.  

Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    1413
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+