O‘zLiDeP Бухорода Президентимиз маърузасини тарғиб қилмоқда

16.12.2018, 17:04

O‘zLiDeP Бухорода Президентимиз маърузасини тарғиб қилмоқда

O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши Президентимизнинг Бош қомусимиз  қабул қилинганининг 26 йиллигига бағишлаб ўтказилган  тантанали маросимдаги “Билимли  авлод   буюк  келажакнинг, тадбиркор халқ – фаровон  ҳаётнинг, дўстона  ҳамкорлик эса   тараққиётнинг  кафолатидир”  номли   маърузаси  моҳиятига бағишланган тадбир ўтказди.

Тадбирда сўз олган партия вилоят Кенгаши бўлим мудири    Юлдуз Каримова давлатимиз раҳбари  маърузасидаги  асосий  йўналишлар  юзасидан  фикр-мулоҳаза  билдирди.

Қайд этилганидек, маърузада мамлакатимиз ҳаётининг сўнгги бир йилида рўй берган ўзгариш ва янгиланишлар ҳақида батафсил сўз  юритилган. Мустақиллик йилларида босиб ўтган ғоят мураккаб ва шарафли йўл Асосий қонунимизнинг ҳаётбахш кучи, улкан салоҳиятидан  далолат беради.    

– Партиявий лойиҳаларнинг амалдаги ижроси кўпроқ  жойлардаги партия бўғинлари саъй-ҳаракатига боғлиқ, – дейди O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши бўлим мудири Юлдуз Каримова. –Президентимиз  маърузасида илгари сурилган долзарб вазифалар ҳеч шубҳасиз барча партия фаоллари зиммасига катта  масъулият юклайди. Шу боис, маърузада белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлашда ҳар биримиз фаол ва ташаббускор бўлишимиз даркор.

Тадбир якунида иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларга  ташкилотчилар томонидан  атрофлича  жавоб берилди.

O‘zLiDeP Бухоро вилоят

 Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1770
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+