БПТ етакчилари Президентимиз маърузасида белгиланган вазифаларга жиддий ёндашмоқда

16.12.2018, 17:18

БПТ етакчилари Президентимиз маърузасида  белгиланган вазифаларга жиддий ёндашмоқда

O‘zLiDeP Олтинкўл туман Кенгаши тумандаги “Катта оқтепа” МФЙ қошидаги БПТда давра суҳбати ўтказди.

Президентимизнинг Бош қомусимиз қабул қилинганининг 26 йиллигига бағишланган тантанадаги маърузаси тарғиботига бағишланган тадбирда O‘zLiDeP туман Кенгаши ходимлари, БПТ раислари, Халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари иштирок этди.

– Тадбирдан кўзланган мақсад – фуқароларимизда қонуний тамойилларга, меъёрий асосларга бўлган кўникмани шакллантириш ва Президентимиз маърузасида белгиланган иқтисодий, ижтимоий, сиёсий мезонларнинг ҳаётимиздаги аҳамиятини чуқурроқ сингдиришдир, – дейди БПТ раиси Шерзодбек Арипов. – Маърузанинг биз учун аҳамияти шундаки, унда айтилган ҳар бир фикр бевосита O‘zLiDePнинг мақсад ва вазифаларини ўзида жамлайди, уларни бирлаштириб, бизни янада фаолроқ бўлишга ундайди.

Тадбир якунида қуйи тузилманинг бир гуруҳ фаолларига партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

Баҳодир ТЎХТАСИНОВ,

O‘zLiDeP Олтинкўл туман

Кенгаши ижрочи котиби

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1189
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+