O‘zLiDeP депутати жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкларини қайта хатловдан ўтказишни таклиф қилди

17.12.2018, 15:38

O‘zLiDeP депутати жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкларини қайта хатловдан ўтказишни таклиф қилди

Жорий йилда Жиззах вилояти бюджетининг 80 фоизи маҳаллий бюджетдан, 20 фоизи эса субвенция тарзида республика бюджетидан маблағ ажратилган. 2019 йилда эса вилоят бюджетининг 90 фоизи маҳаллий бюджетдан қопланиши назарда тутилган.

Бу ҳақда Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилишида Молия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ш.Дарвешов маълум қилди.

–Жорий йилнинг 9 ойи давомида вилоятнинг маҳаллий бюджет даромадлари тушуми прогноз кўрсаткичи ошиғи билан бажарилди, – дейди Ш.Дарвешов. – Шунингдек, маҳаллий бюджетдан маблағларнинг молиялаштирилишини соҳалар кесимида кўриб чиқиб таҳлил этилганда, таълим соҳасида 468,5 млрд.сўм, иқтисодиётда 191,2 млрд.сўм, капитал қўйилмаларга 48,7 млрд.сўм, ижтимоий соҳада 712,5 млрд.сўм маблағ молиялаштирилган. Бундан ташқари, ижтимоий нафақалар учун 63,9 млрд.сўм маблағ тўлиқ қопланган.

Йиғилишда Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари ҳисобот юзасидан ўз фикр-мулоҳазалари, таклиф ва тавсияларини билдирди.

Хусусан, Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари Эркин Холматов барча жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкларини қайта хатловдан ўтказиш, барча тадбиркорлик субъектларининг солиқ тўлашдан қочиб, яширин фаолият юритишларини олдини олиш учун мониторинг ўтказиш ва таҳлил қилиш, уларни қайта хатловдан ўтказиш лозимлигини айтди.

Таклиф атрофлича муҳокама қилиниб, ушбу масалани Халқ депутатлари вилоят Кенгаши сессиясига киритиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Йиғилиш сўнгида Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари вилоят бюджетининг ижро этилиши устидан қатъий депутатлик ва жамоатчилик назоратини олиб боришга келишиб олди.

Саида УМАРАЛИЕВА,

O‘zLiDeP Жиззах вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    1289
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Юсуфов Мардонбек2018-12-26 18:06:57

Бу албата жуда яхши. Демак 2018 йилда вилоятимиз иқтисодий ўсиши кутилганидек яхши.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+