“Каттакўрпа”лик O‘zLiDeP фаоли аҳолига арзон ва сифатли гўшт етказиб беряпти

17.12.2018, 15:50

“Каттакўрпа”лик O‘zLiDeP фаоли аҳолига  арзон ва сифатли гўшт етказиб беряпти

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши қишлоқ хўжалик ходимлари куни муносабати билан шахсий томорқасидан унумли фойдаланиб, оилавий тадбиркорлик билан шуғулланиб келаётган, соҳада катта тажриба тўплаган хонадон эгаларининг тажрибасини оммалаштириш мақсадида турли учрашувлар ўтказиб келмоқда.

Ана шундай учрашувлардан бири Каттақўрғон туманидаги “Каттакўрпа” маҳалласи оқсоқоли, нуроний Салоҳиддин ҳожи ота хонадонида ташкил этилди.

– Биз асосан чорвачилик билан шуғулланамиз, – дейди Салоҳиддин ота. – Ҳозир аҳолини арзон ва сифатли гўшт билан таъминлаш мақсадида 50 та наввос боқяпмиз. Шу билан бирга, маҳаллада замонавий гўшт дўкони ташкил қилиб, шаҳарликлар учун ҳар ойда 8 тонна гўшт етказиб беряпмиз.

Маълумот учун, Салоҳиддин Сирожиддинов 30 йилдан ортиқ таълим соҳасида меҳнат қилган. Нафақага чиққандан кейин тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келмоқда.

Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    2041
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+