“Ҳар бир оила – тадбиркор” Дастури доирасида улуғнорлик 208 нафар фуқарога 2 миллиард 722 млн. 221 минг сўм миқдорида кредит ажратилди
17.12.2018, 18:43
Ҳозирга қадар Улуғнор туманида “Ҳар бир оила – тадбиркор” ва “Yoshlar–kelajagimiz” Давлат дастури доирасида 30 ёшгача бўлган фуқароларнинг 65 нафарига 951 млн. 812 минг сўм миқдорда имтиёзли кредит ажратилди. Шундан 53 та тикувчилик, 60 та иссиқхона, 18 та маиший хизмат кўрсатиш, 48 та чорвачиликни ривожлантириш учун кредитлар берилган бўлса, 5 балиқчилик, 2 асаларичилик, 6 паррандачилик, 1 қуёнчилик, 3 қандолатчилик, 6 та кредит дастгоҳ сотиб олиш учун ажратилган.
Бу ҳақда O’zLiDeP Улуғнор туман Кенгаши томонидан мазкур Дастурлар доирасида туманда амалга оширилаётган ишлар сарҳисобига бағишланган тадбирда маълум қилинди.
Тадбирда аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, бандликни таъминлаш, ўз меҳнати билан даромад топиш истагида бўлган фуқароларга амалий ёрдам кўрсатиш, оилавий тадбиркорлик, ҳунармандчилик, касаначилик ва бошқа тадбиркорлик фаолияти турларини кенг оммалаштириш, ўз бизнесини бошламоқчи бўлган оилаларга имтиёзли кредитлар ажратиш бўйича туманда амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди.
–“Ҳар бир оила – тадбиркор” Дастури доирасида туман Агробанк АТБ томонидан 208 нафар фуқарога 2 миллиард 722 млн. 221 минг сўм миқдорида кредит ажратилди, – дейди “Агробанк” АТБ Улуғнор филиали кредит бўлими бошлиғи Иқболжон Мирзажонов. – Мазкур маблағларнинг мақсадли сарфланишини назоратга олганмиз. Шунингдек, партиянинг, депутатларнинг доимий кўмаклари билан йўналишдаги тадбирлар ОАВда ҳам ўз аксини топмоқда.
Тадбир якунида тадбиркорликка қизиқувчи ёшлар томонидан берилган барча саволларга мутасаддилар томонидан атрофлича жавоблар қайтарилди.
Олимжон ТАЛИПОВ,
O’zLiDeP Андижон вилоят
Кенгаши бўлими мудири
Ўхшаш янгиликлар
-
“Энди Россияга бориб ишлашга ҳожат қолмади”, дейди мирзаободлик ёш тадбиркор М.Мамажонова
14.05.2019, 16:13
-
Томорқа – даромад манбаи
10.05.2019, 16:04
-
Жорий йилда Каттақўрғонда 95 нафар фуқарога тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун 2 млрд. 369,5 млн сўмлик кредит ажратилди
25.04.2019, 16:49
-
O‘zLiDeP сайхунободлик 100 иш ўрин яратмоқчи бўлган тадбиркорга 50 та тикув дастгоҳлари олиб беришда кўмаклашди
18.04.2019, 17:34
-
Жорий йилда Самарқандда оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун 300 млрд сўм кредит маблағлари ажратилади
08.04.2019, 18:38
Фикрингизни қолдиринг