O‘zLiDeP талабаларга “Ёшлар қаноти” лойиҳалари ҳақида маълумот берди

17.12.2018, 18:45

O‘zLiDeP талабаларга “Ёшлар қаноти” лойиҳалари ҳақида маълумот берди

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши Гулистон давлат университетида “Ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий фаоллигини оширишда “Ёшлар қаноти”нинг ўрни” мавзуида давра суҳбати ўтказди.

Унда партия вилоят Кенгаши ходимлари, партия “Ёшлар қаноти” фаоллари, Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, профессор-ўқитувчилар ҳамда талаба-ёшлар қатнашди.

Тадбирда сўз олганлар кейинги йилларда мамлакатимизда ёшларни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, маънавий етук ва жисмонан соғлом, баркамол авлодни вояга етказиш борасида муайян ишлар амалга оширилаётганини айтиб, бу жараёнда O‘zLiDePнинг ўрни ва роли ҳақида маълумотлар берди.

–Бугун партиямиз вилоят Кенгаши таркибида ёшлар сони 8 минг 200 нафардан ошди, – дейди O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Шавкат Зайниддинов. – Ёшларнинг интилиш ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ўз имконият ва салоҳиятини юзага чиқариши учун шароит яратиш фаолиятимизнинг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади. Шу боис, тадбир давомида ёшларга O‘zLiDeP “Ёшлар қаноти” томонидан амалга оширилаётган қатор лойиҳалар ҳақида кенгроқ маълумотлар бердик.   

Тадбирда партия Гулистон шаҳар Кенгаши қошидаги “Келажак депутатлари” гуруҳи аъзоларига партиянинг ташаккурномалари ва эсдалик совғалари топширилди.

Ҳусан ЖАББОРОВ,

O‘zLiDeP Сирдарё

вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    1222
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+