“Жасорат”лик хотин-қизлар O‘zLiDeP ташкил этган мусобақада ғалаба қозонди

18.12.2018, 10:28

“Жасорат”лик хотин-қизлар  O‘zLiDeP ташкил этган мусобақада ғалаба қозонди

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши партия Балиқчи туман Кенгаши билан ҳамкорликда туман болалар ва ўсмирлар спорт мактабида “Жисмоний ва маънавий камолот уйғунлиги – соғлом ва фаровон турмуш гарови” мавзуида мусобақа ўтказди.

“Соғлом оила – мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида волейбол бўйича ўтказилган мазкур мусобақада тумандаги “Жасорат”, “Марказ”, “Туркистон”, “Нодирабегим” маҳаллалари хотин-қизлари ўзаро беллашдилар.                  

–Бугун ўзимни енгил ҳис қилдим, – дейди мусобақа иштирокчиси 60 ёшли Муяссархон она Қодирова. – Бизга ана шундай спорт мусобақалари кераклигини, бу соғлиғимиз учун катта ёрдам беришини тушундик. Бунинг учун партия “Аёллар қаноти”га раҳмат!

 Мусобақа якунида “Жасорат” маҳалласи жамоаси ғолибликни қўлга киритди ҳамда O‘zLiDePнинг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Умидахон ИСАЕВА,

O‘zLiDeP Балиқчи туман

Кенгаши бўлим мудири

  • Кўрилди
    1068
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+